Bosh saxifa » Ahad Qayum she'rlari to'plami » Yo'qchilik emas do'stlar to'qchilik g'avg'o ekan

Yo'qchilik emas do'stlar to'qchilik g'avg'o ekan

02 апрель 2020, Четверг
3 676
1
Мансабу бойлик эмас, дўст йиққан подшо экан,
Давлатинг ортганида душман ҳам ошно экан,
Дил мулки бир кошона, ҳикмати дунё экан,
Дунё ишин ўйламанг пишмаган савдо экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Ғаниминг кўп бўлса гар, отгани тош излама,
Ғамларинг кўп бўлса ҳам тўккани ёш излама,
Ҳалол риз-қингни қўйиб, ортиқча ош излама,
Қайда баднафс кўп бўлса, шайтон ҳам шайдо экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Бахтга тўлиб юрганинг кўролмайди баъзилар,
Нафас олмай ҳасадсиз туролмайди баъзилар,
Нечун ҳақиқатга тик қаролмайди баъзилар,
Номарднинг кўзлари кўр, юзлари қаро экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Йўқчиликда бир бурда нонга ҳам кўнар инсон,
Йўқчиликда сабр этиб ҳар дардга чидар инсон,
Тўқчиликда бойлик деб, балчиққа ботар инсон,
Тўқчиликда ортингдан топганинг иғво экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Эҳ, бу тирикчилик деб қанча йўлларни юрдим,
Эҳ, бу йигитчилик деб қанча кунларни кўрдим,
Қисмат, шерикчилик деб қанча йилларни бердим,
Дили борда дунё бор, пули бор гадо экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Аҳад, жонинг ғанимат, ўтар онинг ғанимат,
Олган нафасинг бойлик, тириклигинг бир неъмат,
Тахти подшоҳ бўлса ҳам, одамдан эмас қиммат,
Яҳшиларга мол тугул, жонимиз фидо экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.
Комментарии:
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
yusupahmet 17 июня 2020 06:53
Yashayyşyñ real taraplaryny gorkezyan goşgy
Нормативные документы, руководства, статьи, новости, опыт коллег
Всё об индивидуальном предпринимательстве © 2017-2057